• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 августа 2022

Қашқадарёда 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Damas тўхтаб турган бошқа Damas’га урилиб, қарама-қарши келаётган Spark билан тўқнашган.

368
0
UzNews.uz

Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 23 август куни соат тахминан 20:30 ларда Қамаши туманида яшовчи С.Х. бошқарувидаги Damas “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Қамаши тумани “Юксалиш” МФЙдан ўтган қисмида ҳаракатланиб келаётган вақтда, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Яккабоғ туманида яшовчи Б.А. бошқарувидаги “ Damas'нинг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Натижада, Б.А. бошқарувидаги Damas йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўлнинг четки қисмида пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Э.О.ни уриб юборган.

Шунингдек, С.Х. бошқарувидаги Damas қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Ю.Ж. бошқарувидаги ҳаракатланиб келаётган Spark билан тўқнашган.

Оқибатда, пиёда Э.О. ва Damas С.Х.оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

368
0