• 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 июля 2022

Алишер Навоий кутубхонаси атрофидаги бир нечта кўчалар 10 кунга ёпилмоқда

Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши сабаб қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

945
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йилнинг 29 июль – 7 август кунлари Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль кунлари доирасида қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади, хусусан:

• Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;

• Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

• Ж.Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралади.

945
0