• 11 813 сум
    -7.39
  • 13 677 сум
    -88.93
  • 136 сум
    -1.9
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    -7.39
  • 13 677 сум
    -88.93
  • 136 сум
    -1.9
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 20 июля 2022

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатлари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди

Депутатлар фавқулодда ҳолатни юмшатиш юзасидан Ўзбекистон президентига мурожаат йўллашди.

1296
0
president.uz

"Янги Ўзбекистон" нашрининг маълум қилишича, бугун, 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессияси бўлиб ўтган.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни юмшатиш юзасидан Ўзбекистон президентига мурожаатини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга ўз муносабатини билдирди ва Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида ҳаёт ўз маромида давом этмоқда.

1296
0