• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 июля 2022

Тошкентда “домларнинг” бири ёниб кетди

ФВВ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

481
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 18 июль куни соат 14:41 да Яккасарой тумани “Бошлиқ” МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп квартирали уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:59 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 10 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

481
0