• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 14 июля 2022

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди.

610
0
president.uz

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Самимий учрашувдан сўнг биродар мамлакат делегацияси "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Ўзбекистонга ташриф буюраётган олий мартабали меҳмонларнинг ушбу муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

610
0