• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 июля 2022

Фарғонада опа-сингил "тиллафуруш” аёлни дўппослади

Жанжал натижасида учала аёл ҳам жароҳат олган. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

269
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида икки нафар аёл бошқа бир аёлни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида тилла савдоси билан шуғулланувчи Қ.С (аёл) ўзаро савдо муносабатлари юзасидан шу ерда тилла буюмлар сотувчиси (таниши) А.Г (аёл) билан жанжаллашиб кетишган. Жанжалга, шу ерда бўлган А.Г.нинг икки нафар сингиллари А.Р ва Г.А ҳам аралашиб, бир-бирларига енгил тан жароҳати етказишган.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида А.Г, Қ.С ҳамда А.Р.лар енгил тан жароҳати олганлиги кўрсатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

269
0