• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 23 июня 2022

Aргентинанинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари в.ф. Владимир Норов қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Aргентинанинг янги элчиси Эдуардо Aнтонио Зуайнининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

196
0
ТИВ

2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Aргентинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Aнтонио Зуайнни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими билан бошланган учрашув аввалида В.Норов элчига дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

Томонларнинг конструктив сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга тайёрлиги таъкидланди. Ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш, парламент дипломатиясини ривожлантириш, вазирликлараро маслаҳатлашувларни ўтказиш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

196
0