• 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 июня 2022

Хоразмда Cobalt ҳайдовчиси пичоқлаб ўлдирилди — видео

8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

1525
0
Видеодан кадр

Урганчда 8 нафар шахс Cobalt ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақидаги видеоёзув ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.

Аниқланишича, жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қолган 7 нафар шахсга ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига "қамоққа олиш" ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат" эҳтиёт чоралари қўлланилган. Айни пайтда тергов давом этмоқда.

1525
0