• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 апреля 2018

Тошкентдаги бозорлар Вазирлар Маҳкамаси қарорига риоя этмайди

Фақат бозор маъмурияти томонидан такдим этилган тарозилар ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланиш Вазирлар маҳкамаси қарори билан тасдиқланган.

2814
0
UzNews.uz

Лекин, афсуски пойтахтимиздаги дехқон бозорларида жами савдо ўринлар сони 18003 тани ташкил этади. Шундан тарози талаб этиладиган савдо ўринлари сони эса 8911 тани ташкил қилади.

Ҳар иккита савдо ўрни учун 1 дона тарози ҳисобида, жами 4455 дона тарозилар талаб этилади. Ҳозирги кунда деҳқон бозорларда эса 2440 дона тарозилар мавжудлиги аниқланди. Буларнинг 1452 дона дехқон бозорлари хисобидаги ва 988 дона сотувчиларнинг хусусий тарозилари ҳисобланади. Ачинарли томони шундаки, ҳозирги кунда 2025 дона тарозилар етишмаслик ҳолати юзага келмоқда.

Шу ўринда иккинчи муаммо ҳам кўзга ташланади. Ўрганишлар натижасига кўра, ҳозирда “Чилонзор деҳкон бозори”, “Наврўз деҳкон бозори” ҳамда “Қopa-Қамиш” деҳкон бозорларига тегишли бўлган тарози ва тарози тошлари ҳамда назорат тарозилари ҳам давлат метрологик текширувидан ўтказилмасдан ишлатилмоқда. Бундай ҳолат албатта истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бу эса уз навбатида, “Метрология тўғрисида”ги Қонуннинг 14, 17-моддалари ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғгрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори 1-иловаси 15-банди талабларининг бузилишига олиб келмокда.

“Ўзстандарт” агентлиги бугунги кунда, Тошкент шаҳри деҳкон бозорларида тарозилар етишмаслиги оқибатида сотувчилар давлат қиёслаш кўригидан ўтказмасдан шаҳсий тарозилардан фойдаланишларига йўл қўйилаётгани ҳақида хабр бермоқда.

Жумладан, “Авиасозлар” 76 дона тарози етишмайди, “Аския” - 39 дона, “Чилонзор” - 31 дона, “Наврўз” -112 дона, “Олой” - 37 дона, “Сирғали” 115 дона, “Фарход” - 272 дона, “Эски жува” - 98 дона, “Юнусобод” - 76 дона, “Қўйлиқ” - 103 дона, “Қора-қамиш” - 29 дона электрон тарозиларга эҳтиёж борлиги маълум бўлди. Жами 988 дона тарозилар харид қилиниши лозим.

2814
0