• 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 апреля 2021

Учта ОТМ карантинга ёпилди. Талабалар учун онлайн дарслар ташкил этилади

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланган.

1630
0
t.me/uwed_official

Бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидаги 3 та ОТМ таълимни онлайн шаклда масофавий давом эттиришини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтган ҳафта мобайнида баъзи кам сонли талабалар орасидан коронавирус инфекцияси қайд этилган. Касалликнинг талаба ва ўқитувчилар орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёни 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.  

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида ҳам коронавирусга чалинганлар аниқлангани сабабли, бугун, 19апрелдан университетда ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилишига қарор қилинган.

Бундан ташқари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ҳам талабалар орасида касалланиш ҳолатлари аниқланган. Шу сабабли эртага, 20 апрелдан 14 кунга институтда ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилишига қарор қилинди.  

Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, мазкур ОТМларда анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида қўшимча хабар берилади.

1630
0