Аввалроқ, Яккабоғ туманида фуқаро Ҳазратқулов Абдимурод хотинининг ҳомиладорлигидан хабар топиб, уни ўлдириш учун қайнонасининг уйига келиб, хотини, унинг икки нафар жияни ҳамда қайнонасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида қотилга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Ҳазратқулов Абдимурод Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.