Излаш
RUUZ

Криминал

Яккабоғда эр иккинчи хотини ва унинг 3 қариндошини ўлдирди

Содир этилган мудҳиш қотиллик бўйича маълумотлар берилди.

1387views0replies
0

Қашқадар вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Яккабоғ туманида содир этилган қотиллик бўйича “Эски Яккабоғ” маҳалласида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.  
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш. Сатволдиев, вилоят ҳокими ўринбосари Д. Аллаев, прокуратура ва Яккабоғ тумани сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари, жиноят содир этган шахснинг оила-аъзолари иштирок этди. 
Маълум бўлишича, Қамаши туманидаги “Қизилтепа” МФЙ Бунёдкор кўчасида яшовчи мавсумий ишчи Хазратқулов Абдимурод 2019 йилнинг декабрда Яккабоғ тумани “Эски Яккабоғ” маҳалласида яшовчи Мухамадиева Маржона билан никоҳдан ўтиб яшаб келган. Эри билан келишмовчилик туфайли шу йил март ойида Маржона Яккабоғ тумани “Эски Яккабоғ” маҳалласида яшовчи онасининг уйига қайтиб келган.
Шу орада эри Абдимурод унинг ҳомиладорлигидан хабар топиб, Маржонани ўлдириш учун 2020 йил 9 декабр куни соат 23.45 ларда қайнонасининг уйига келиб девордан ошиб ҳовлига киради. 
Маржона икки нафар жияни ҳамда онаси билан ётган уйнинг эшигини бузиб кириб, қўлидаги пичоқ билан тўрт одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Хазратқулов Абдимуродга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1387views0replies
0

Изоҳлар