• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 июля 2021

Фарғона вилояти ҳокими Тошкентда даволанаётгани айтилди

Унинг пора олгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.

1044
0
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 27 июндан бери Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳоким секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказган.

“Хайрулло Бозоров ҳозирда стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда, ишларни масофадан онлайн тарзда мувофиқлаштириб бормоқда. Яқин кунларда вилоят ҳокими одатий иш фаолиятига қайтишини маълум қиламиз. Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалаётган миш-мишларга ишонмаслигингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

1044
0