Сурхондарё вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятнинг Бойсун туманида яшовчи ака-ука Б.Х. ва Т.Х.лар 2021 йил 21 июль куни тахминан соат 16:00 да Шўрчи тумани Совжиронбобо маҳалласида акаси Р.Х.нинг турмуш ўртоғи Ф.Х. ва унинг дугонаси М.Б.ни учратиб қолган.
Шундан сўнг, ака-укалар келинойиси Ф.Х. уларнинг синглисини тинчлигини бузаётганини сабаб қилиб, қайчи билан икки аёлнинг сочларини кесиб, эгнидаги кийимларини йиртган ва уриб-дўппослаб, уларга енгил тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖК.нинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.