• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 октября 2020

Метро бекати кассаси олдидаги тумонат одам бўйича изоҳ берилди

“Тошкент метрополитени” УК ушбу ҳолат учун йўловчилардан узр сўради.

1437
0
“Тошкент метрополитени” УК

Ижтимоий тармоқларда метрополитен кассаси олдида кўплаб одамлар йиғилиб қолгани акс этган расм тарқалмоқда. “Тошкент метрополитени” УК матбуот хизмати ушбу ҳолат жорий йил 12 октябрь куни “Беруний” бекати кассаларида йўловчиларнинг оқими кўпайиб, узун навбат юзага келиши кузатилганини маълум қилди.  

Бунга йўл ҳақининг электрон тизимга ўтказиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу куни Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг назорат йиғини ташкил этилганлиги сабаб бўлгани хабар қилинган. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун дарҳол иккинчи касса очилди. Юзага келган ноқулайликлар учун пойтахт метрополитени маъмурияти йўловчилардан узр сўради.

Эслатиб ўтамиз,  ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли, метрополитеннинг қатор бекатлари вестибюллари номаълум муддатга ёпилганди.  

Шунингдек, 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линияларида жетондан фойдаланиш муомаладан чиқарилади.

1437
0