Излаш
RUUZ

Жамият

1 ноябрдан метрода жетондан фойдаланиш тўхтатилади

Тошкент метрополитенининг барча линияларида жетондан фойдаланиш муомаладан чиқарилади.

1443views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, 2020 йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади.  
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш ишлари доирасида 2020 йил 3 январдан эътиборан ягона транспорт карталари муомалага чиқарилган.
Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи статционар валидаторлар билан жиҳозланган.
Шу билан бирга пойтахтда йўловчиларга хизмат қилаётган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли 1000 дан ортиқ автобусларнинг барчаси электрон карталар орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил ва стационар валидаторлар билан тўлиқ таъминланди.
“Навбатдаги босқичда йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 2020 йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилишини маълум қиламиз” дейилади хабарда.
Ягона транспорт карталарининг ҳисобини метро кассалари, ойлик йўл чипталарини сотиш шохобчалари, инфокиосклар, барча электрон тўлов тизимлари, шунингдек, АТТО – мобил иловаси орқали тўлдириш имконияти мавжудлиги таъкидланган.
1443views0replies
0

Изоҳлар