• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Технологии 21 октября 2020

Тошкентда Škoda Kodiaq автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди

Тақдимотда автомобилнинг тахминий нархлари ҳам маълум қилинди.

2420
0
Anons.uz

Жорий йил 20 октябрь куни Škoda Kodiaq автомобилининг Ўзбекистон бозорига чиқишига бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда қайд этилишича, 7 ўринли Škoda Kodiaq'нинг нархи комплектациясига қараб 347 млн сўмдан 399 млн сўмгача ташкил қилади.  

Унга кўра,

Škoda Kodiaq Ambition - 347 млн.сўм (2 хил рангда таклиф этилмоқда);

Škoda Kodiaq STYLE - 399 млн.сўм (7 хил рангда таклиф этилмоқда).

Шунингдек, автомобилни онлайн харид қилиш мумкин. Тахминий етказиш санаси эса 2021 йил 15 январь этиб белгиланмоқда.

Маълумот учун, айни дамда 3та Škoda Kodiaq STYLE учун  буюртма берилган.

Эслатиб ўтамиз, "Жиззах авто" Škoda бренди остидаги илк автомобилини ноябрь ойидан бозорга чиқариши ҳақида маълум қилганди.

2420
0