• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2020

Пропискани онлайн тартибда рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди

Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтишни уйдан туриб амалга ошириш мумкин.

1852
0
UzNews.uz

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона портал (my.gov.uz) орқали рўйхатга олиш имконияти яратилди.

Сайтнинг “Фуқаролик” бўлимида мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйҳатга туриш мумкин. 

Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:

– Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

– Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

–  Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

Қайд этилишича, хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади. 

Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзон эканлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилганди

1852
0