Излаш
RUUZ

Жамият

1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олинишида прописка талаб этилмайди

Президент янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилишни кўзда тутадиган ҳужжатни имзолади.

1122views0replies
0

UzNews.uz

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этилади. Мазкур тартиб Президент томонидан имзоланган 2020 йил учун Давлат дастурида кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 1 апрелга қадар қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш ва унда қуйидагилар назарда тутилиши вазифаси қўйилди:
- доимий пропискага қўйишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этиш бўйича талабларни;
- пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш механизмлари рақамлаштирилишини таъминлаш.
1122views0replies
0

Изоҳлар