• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 октября 2020

Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилди.

854
0
Reuters

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига биноан, Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида 2020 йил 30 октябрда содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Ўзбекистоннинг Анқарада шаҳридаги Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Измир вилоятининг Тезкор штаби билан доимий алоқа ўрнатган.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти жароҳат олган ўзбекистонликлар тўғрисида маълумот аниқланганда, зарур ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. (тел.: +90 212-323-20-36/37).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Президентига ҳамдардлик билдиргани ҳақида маълум қилинган эди.

854
0