Аввал хабар берганимиздек, 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Дукент қўрғонида айланиб юрган айиқ тасвирланган видео тарқалган эди.
Айиқ фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари ва ИИБ томонидан хавфсиз жойга жойлаштирилган.
Хабар берилишича, давлат экология қўмитаси, Falcon hunting solutions ва Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари томонидан айиққа тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилиб, у ёввойи табиатга қўйиб юборилди.
“Айиқ айни вақтда соғ ва ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилди”, - дейилади ДЭҚ хабарида.