Излаш
RUUZ

Жамият

Ангренда отиб ўлдирилгани айтилган қўнғир айиқ ҳақидаги хабар рад этилди

Аҳоли яшаш пунктида юрган айиқ ва у аҳоли хавфсизлиги учун отиб ўлдирилди деган мазмундаги хабар ўз тасдиғини топмади. 

522views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

2020 йил 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоят Ангрен шаҳар Навбаҳор МФЙ Дукент қўрғонида айланиб юрган айиқ тўғрисида хабарлар тарқалди.
2 ноябрь куни эса ижтимоий тармоқда ушбу айиқнинг отиб ўлдирилгани айтилган фотосурат тарқалди.
“Ўзбекистон 24” телеканали ҳам «Факт 24» дастури орқали мазкур қўнғир айиқнинг отиб ўлдирилгани ҳақида лавҳа тайёрлаб узатди.
Давлат экология қўмитасининг маълум қилишича, қўмита ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ҳолатни ўрганган. Ўрганиш натижасига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган фото Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида юрган айиққа алоқаси йўқ, фотосурат эса Россия Федерацияси ҳудудида тасвирга олинган.
Ангрен шаҳрида юрган айиқ эса, Гурум маҳалласида соғ-омон ва мутахассислар назоратида. У ўша вақтнинг ўзида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари ва Ангрен шаҳар ИИБ томонидан ушбу айиқ ушланиб хавфсиз жойга жойлаштирилган. 
Бугун уни ёввойи табиатга қайтариш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил эрта баҳорда тоғда олча, олма ва шунга ўхшаш меваларнинг совуқ уриб кетганлиги сабабли айиқ озуқа излаб аҳоли яшаш жойларигача тушиб келган.
522views0replies
0

Изоҳлар