• 12 073 сум
    21.58
  • 14 158 сум
    149.44
  • 155 сум
    0.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 073 сум
    21.58
  • 14 158 сум
    149.44
  • 155 сум
    0.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 ноября 2020

Бухоро вилояти “СЭОМ” раҳбари ўғлининг тўйини камида 60 киши билан ўтказди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи хатосини тан олиб, кутилмаган меҳмонларга “кет” дея олмаганини айтди. 

1372
0
Видеодан кадр / daryo.uz

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаев 25 октябрь куни ўғлининг тўйини Бухоро шаҳридаги «Ипак йўли» тўйхонасида ўтказган, маросимда 50 дан ортиқ киши қатнашган, дея ёзмоқда “Дарё”.

Бухоро вилояти Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари Ашур Тўхтаевнинг таъкидлашича 25 октябрь куни ўтказилган тўй маросимида қуда томондан 15 кишидан ортиқ бўлмаган меҳмон келиши керак бўлган, бироқ тўйга келишилганидан кўпроқ меҳмон келган.

“Ҳақиқатан ҳам, ташкилот раҳбари бўла туриб, хатога йўл қўйдим, тан оламан. Аслида 30 кишилик тўйда қайси бир яқинингни таклиф қилишни билмай, ҳалак бўласан, бироқ бугунги кун талаби шундай. Талабга қарамай, тўйга 50 дан ортиқ меҳмон келди. Ўзбекчилик-да, истаймизми-йўқми, қуда томондан кўпроқ меҳмон келди. Уларга ‘кет’ деб, чиқариб юбориб бўлмайди-ку”, — деган Ашур Тўхтаев.

Тўй ўтказилган “Ипак йўли” тўйхонаси раҳбари Эркин Жўраев  тўйхона 80 ўринга мўлжаллангани, вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбарининг ўғли уйланган кунда ҳам 80 кишига жой тайёрланганини маълум қилди. У тўй маросими акс этган видеоёзувларни ҳам тақдим қилган. Уларда 60 кишилик одамни кўриш мумкин.

Республика махсус комиссияси 5 сентябрдан бошлаб карантин талабларини юмшатиш ҳақидаги қарорида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида, 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) иштирокида ўтказишга рухсат берилган.  

Аммо 28 октябрь куни коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан карантин чораларини юмшатиш муносабати билан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолларда рухсат этилганини маълум қилди.

1372
0