Излаш
RUUZ

Жамият

Тўйхоналарда тўй ўтказишга 1 октябрдан рухсат берилган — Штаб аъзоси

Республика махсус комиссиясининг қарори қарийб бир ойдан кейин оммага маълум қилинмоқда.

845views0replies
0

Иллюстрация

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг коронавирус инфекцияси ҳақидаги саволларига жавоб қайтарилди.
Хусусан, ҳозирги вазиятда тўй маросимлари ўтказиш тартиби қандай? Тўйхоналарга рухсат берилдими, дея савол берилди.
“Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 сентябрдаги йиғилиш баёнига асосан карантин чораларини юмшатиш муносабати билан 2020 йил 1 октябрдан тўйхоналар фаолиятига рухсат этилган. 
Бунда, тўйхоналар оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган” деди Ботир Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 1 сентябридаги қарорида тўйхоналар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятини тақиқлаш сақланиб қолиши маълум қилинганди.
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилганди.
845views0replies
0

Изоҳлар