• 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 ноября 2020

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун ҳам махсус йиғим жорий этилиши мумкин

Мазкур йиғим тури аввал ҳам амалда бўлган, 2019 йил 1 январдан эса унинг ўрнига акциз солиғи жорий қилинган эди.

814
0
«Ўзбекнефтгаз»

Бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун махсус йиғим жорий қилиниши мумкин.

Мазкур йиғим турини тартиблаштирувчи Низомни тасдиқлашга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ,  махсус йиғим 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши мумкин.

Белгиланишича, махсус йиғим миқдорларини маҳаллий ҳокимликлар белгилайдилар. 

Бунда ҳокимликлар:

–  махсус йиғим миқдорлари бўйича таклифларни кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, 

–  муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб,

–  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, 

–  келгуси йиллар учун Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларда,

–  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқуллангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорларига асосан белгилайдилар.

Сўнг ҳокимликлар махсус йиғим миқдорини Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ва ҳудудий молия бошқармаларига ҳамда автомобилларга ёнилғи ва газ қуйиш станцияларига ижро учун юборадилар.

Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан етказилган махсус йиғим миқдорларини автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни чакана нархи устига қўшиб реализация қиладилар.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғим тури 2019 йил 1 январга қадар ҳам амалда бўлган. 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ–508-сон Қонун билан 2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига охирги истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилаётганда ундириладиган акциз солиғи жорий этилган эди.  

Аввалроқ, Ҳукуматнинг ушбу қарори лойиҳаси билан автотранспорт воситасига эгалик қилганлик учун йиллик йиғим жорий этилишига оид тартиб ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган эди.

814
0