Излаш
RUUZ

Жамият

Автотранспорт воситасига эгалик қилганлик учун йиллик йиғим жорий этилиши мумкин

Ҳужжат лойиҳасига кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг автотранспорт воситаларига йиллик йиғимлар ундирилмайди.

1215views0replies
0

autostrada.uz

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига билан «Транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланиши мумкин.  
Қайд этилишича, мазкур Низом транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағларни жорий қилиш, тўлаш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб белгиланадиган автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим миқдорини ПФ-5890-сонли президент фармонига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари белгилашга ҳақли ҳисобланади.
Автотранспорт воситасига эгалик йиғими туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий этилганда мазкур автотранспорт воситасига эгалик йиғимини тўловчи субъектлари томонидан йилда бир марта тегишли туман (шаҳар) бюджетларига тўланади.
Автотранспорт воситасига эгалик йиғими – субъекти бўлиб автотранспорт воситасига эгалик қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади.
Автотранспорт воситасига эгалик йиғими – объекти бўлиб техник соз бўлган ва фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари ҳисобланади
Шунингдек, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари билан автотранспорт воситасининг эгаларига бошқа имтиёзлар ҳам берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар, шунингдек, темир йўл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорти ҳамда ногиронлар учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларига йиллик йиғимлар ундирилмайди.
Маълумот учун, автотранспорт воситасига эгалик йиғими ставкаси автотранспорт воситаси двигателининг ишчи ҳажмидан қуйидаги формула асосида ҳар бир автотранспорт воситаси турига қараб белгиланади:
N = M x K
бунда:
N - йиллик йиғим, M - от кучи, K - туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан автотранспорт воситаси двигателининг ҳар бир от кучига ҳисобланадиган йиғим миқдори.
Изоҳ: автотранспорт воситасининг эгаси — автотранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс.
1215views0replies
0

Изоҳлар