• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 ноября 2020

Кексалар учун кафе, ресторан ва меҳмонхоналар ҳам чегирма жорий қилмоқда — рўйхат

Ушбу чегирмалар ноябрь ойи — “Кексалар учун туризм ойлиги”да амал қилади.

709
0
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Аввалроқ ноябрда ўтказиладиган «Кексалар учун туризм ойлиги»да маҳаллий поездлар (10%) ва авиарейсларда (25%) чегирмалар жорий қилинганди.

Энди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўрсатаётган хизматлари учун чегирмалар бераётган меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, ресторан ва кафелар рўйхатини тақдим қилди.

Қайд этилишича, чегирмалар 1–30 ноябрь кунлари, 60 ёшдан ошган эркаклар ва ёши 55дан юқори аёллар учун амал қилади.

Ўзбекистон бўйича 212 та меҳмонхонада кексалар учун 50 фоизгача (аксарияти 10–20 фоиз оралиғида) арзонлаштирилган нарх жорий қилинган.

Ушбу ҳаволада меҳмонхоналар рўйхати, улардаги хоналарнинг жорий нархлари, чегирма миқдорлари, уларнинг жойлашган манзиллари ва алоқа учун телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар жамланган.

Қариялар учун ихтиёрий чегирма бераётган умумий овқатланиш корхоналари сони республика бўйича жами 114 та. Улардаги чегирмалар миқдори 20 фоизгачани ташкил этади.

Ушбу ҳаволада умумий овқатланиш шохобчаларининг вилоятлар кесимидаги рўйхати билан танишишингиз мумкин.

709
0