Излаш
RUUZ

Жамият

Поездларда бир ой кексалар учун 10 фоизлик чегирма жорий қилинди

Бу “Кексалар учун туризм ойлиги” – ноябрда амал қилади.

654views0replies
0

Давлат Божхона қўмитаси

"Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ томонидан 2020 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун тариф нархидан 10% миқдорида чегирмалар белгиланмоқда.
Чегирмалар фақат маҳаллий йўналишдаги барча тоифадаги вагонлар учун белгиланган. Аммо “Aфросиёб” тезюрар электропоезди бундан мустасно.
Бу кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Бундан аввал айни шу категориядаги кексаларга “Uzbekistan Аirways” томонидан 25 фоизлик чегирма жорий қилинган эди.  
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг “Кексаларни қўллаб-қувватлашнинг давлат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан жорий йилнинг ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинган. “Кексалар учун туризм ойлиги” ҳар йили ноябрда ташкиллаштирилади.
654views0replies
0

Изоҳлар