• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 ноября 2020

Ўзбекистон ШҲТ фаолиятини янада мустаҳкамлашига оид таклифлар берди

Россия раислигида ШҲТнинг навбатдаги саммити видеоанжуман тарзида ўтказилди.

1028
0
president.uz

10 ноябрь куни ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги саммитида Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ташкилотнинг асосий вазифалари ҳақидаги таклифларни ечимлари билан тақдим қилди. 

ШҲТ ўз тараққиётининг принципиал жиҳатдан янги босқичида турганини таъкидларкан, Ўзбекистон президенти қуйидаги масалаларни илгари сурди:

Биринчиси – иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари. 

Иккинчиси – ШҲТнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Учинчиси – аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш.

Тўртинчиси – аҳоли соғлиғига хавф туғдираётган янги хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш кўламини кенгайтириш.

Бешинчиси – терроризм, экстремизм ва наркобизнес таҳдидларига қарши курашиш борасидаги қўшма чора-тадбирларни келишиш.

1028
0