Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Тоғли Қорабоғдаги вазиятга муносабат билдирди

Шунингдек, Мирзиёев ўз чиқиши аввалида қўшни Қирғиз Республикаси вакили Садир Жапаров ҳам иштирок этаёгганидан хурсанд эканини билдирди. 

647views0replies
0

president.uz

Бугун, 10 ноябрь куни ШҲТ нинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Онлайн-саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев ўз чиқиши аввалида қўшни Қирғиз Республикаси вакили Садир Жапаров ҳам иштирок этаёгганидан хурсанд эканини билдирди. 
–  Ҳурматли Садир Нурхожоевич Жапаровнинг саммитимизда кўриб турганимдан мамнунман. Ўзбекистон энг яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистон халқини тинч тараққиёт ва фаровонлик сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Тоғли Қорабоғда ўт очиш ва ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганидан мамнун эканини билдираркан, минтақада аввалгидек тинчлик ўрнатилишига умид билдирди. Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик сулҳининг тузилишида Россиянинг ролини юқори баҳолади.
– Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудидаги ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш тўғрисида Россия Федерациясининг фаол кўмагида эришилган келишувларни олқишлаймиз. Ушбу ҳудудда тинч ҳаёт ва барқарорлик тез фурсатда тикланишига умид билдирамиз, - деди Ўзбекистон президенти.
Эслатиб ўтамиз, Россия, Озарбойжон ва Арманистон раҳбарлари Тоғли Қорабоғ бўйича келишувга эришди.  
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ушбу келишувни ўзи ва арман халқи учун оғриқли деб атади.
647views0replies
0

Изоҳлар