• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 ноября 2020

Тошкентдаги «Ғофур Ғулом» боғи ўрнида турар жой мажмуаси қуриладими?

Маданият вазирлиги боғда енгил конструкцияли иншоотларни бузиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

1617
0
Google Earth

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган «Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудуди бузилиб, ўрнига турар жой мажмуаси қурилмоқда», деган мазмундаги хабар тарқалди. Маданият вазирлиги ушбу ҳолатга ойдинлик киритди.  

«Шуни маълум қиламизки, бу асоссиз хабар. Яъни чиндан ҳам боғ ҳудудида иш жараёни бошланган. Аммо турар-жой мажмуалари қурилмаяпти, аксинча, боғда енгил конструкцияли иншоотларни бузиш (демонтаж) ишлари олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқилган янги лойиҳага кўра, боғ ҳудудида турар-жой иншоотлари қурилмайди.

Шунингдек, объект ҳудудидаги техник жиҳатдан эскирган аттракцион ҳамда ўйин қурилмаларини олиб чиқиш бўйича барча тадбиркорлар огоҳлантирилган ва ушбу талабга улар томонидан эътироз билдирилмаган.

Таъкидлаб ўтамизки, олиб борилаётган реконструкция жараёнида боғ ҳудудидаги сув ҳавзаси, дарахтлар ва бошқа ўсимликларга зиён етмаган, улар доимий равишда парвариш қилинмоқда», дейилади вазирликнинг расмий билдиришида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёз ойларида «Ғафур Ғулом» номидаги маданият ва истироҳат боғи 49 йиллик муддатга паркни модернизация қилиш қарор қилингани ва бу вазифа бўйича инвестиция мажбуриятлари билан BMP Smart Decision Private Limited (Сингапур) чет эл компаниясига берилгани маълум қилинганди.  

Кейинроқ эса Сингапурдаги компаниялар реестридан олинган маълумотларга кўра, мазкур компания асосчиси тошкентлик Шерзод Ҳалимов эканлиги маълум бўлганди.

1617
0