• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 23 ноября 2020

Ўзбекистон Қозоғистондан энг кўп автомобиль импорт қилувчи давлатга айланди

Мамлакат импорт қилинган автомобиллар учун 67 млн доллар сарфлаган.

850
0
Kursiv.kz

Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобиллар экспорти 18 бараварга ошди. Бу ҳақда LS нашри хабар бермоқда.  

Статистикага кўра, жорий йилда Қозоғистондан автомобиль экспорти миқдори 3 бараварига ошиб, жами 6 мингни ташкил қилган. Ўтган йилда Қозоғистон 1,9 минг дона автомобиль экспорт қилган эди. 

Ўзбекистон энг кўп автомобиль импорт қилган – нақ 3,1 минг дона (+1872%), кейинги ўринларни Россия (2,8 минг дона, +64%), Қирғизистон (59 та, +228%) эгаллаган.

Ўзбекистон импорт қилинган автомобиллар учун 67 млн доллар сарфлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Қозоғистонга 109,8 млн. АҚШ долларилик автомобиль экспорт қилгани айтилганди.  

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 349,3 млн AҚШ долларлик енгил автомобиллар импорт қилингани маълум қилинганди.

850
0