Иқтисодиёт

Ўзбекистондан енгил автомобиль импорт қилувчи давлатлар рўйхати маълум қилинди

Жорий йилда енгил автомобиль экспорти қарийб 1,7 бараварга ошгани айтилмоқда.

Ўзбекистондан енгил автомобиль импорт қилувчи давлатлар рўйхати маълум қилинди
Фото:UzAuto Motors АЖ

Ўзбекистондан 2020 йилнинг 10 ойида чет элга 127,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 13 310 дона енгил автомобиль экспорт қилинган.

 

Давстатқўмнинг маълум қилишича, енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн. АҚШ долларига яъни 66,8 фоизга ошган. 

 

Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

 

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

 

– Қозоғистон – 109,8 млн. АҚШ доллари

– Украина – 6,4 млн. АҚШ доллари

– Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари

– Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари

– Тожикистон – 1,2 млн. АҚШ доллари 

– Бошқа давлатлар – 1,4 млн. АҚШ доллари

 

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 10 ойида мамлакатимизга 392,8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 22 228 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ