• 12 126 сум
    -32.49
  • 14 172 сум
    -67.15
  • 159 сум
    1.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 126 сум
    -32.49
  • 14 172 сум
    -67.15
  • 159 сум
    1.23
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 ноября 2020

Бахмалда болаларга совуқда атлас кийдирган ташкилотчиларга огоҳлантириш берилди

Туман ҳокими тадбир охирида ташкилотчилар билан кичик йиғилиш ўтказган.

1071
0
Бахмал тумани ҳокимлиги

Кеча ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги изоҳ берди.

Ҳолат 20 ноябрь куни Бахмал туманида Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросимида юз берган.

Туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилган очилиш маросимига туман ҳокими иштирокчи сифатида таклиф этилган. 

Туман ҳокими ташкилотчиларнинг ёш болаларни совуқ кунда юпун кийинтирганлигини ташриф буюрганидан кейин гувоҳи бўлган. Очилиш маросими ташқарида тахминан 5-6 дақиқа давом этган. 

Тадбир якунлангач туман ҳокими тадбир ташкилотчиларига кичик йиғилиш ўтказади. Мазкур йиғилишда туман ҳокими тадбирни ташкилий қисми нега айнан бинонинг ичида ўтказилмаганли юзасидан кескин муносабат билдирган. 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда чиқарилган эътирозлар юзасидан расмдаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат жараёнида мазкур ҳолатда узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини билдиришган.    

Тадбир ташкилотчиларига қонуний тартибда ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда йўл қўйган камчиликлари юзасидан огоҳлантириш берилди.

Аввалроқ, Андижонда ўқувчиларини юпун кийимда совуқда қолдирган директор ва ўринбосари ишидан кетганди.

1071
0