Жамият

Андижонда ўқувчиларини юпун кийимда совуқда қолдирган директор ва ўринбосари ишидан кетди

Ҳолат “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот ишида содир бўлган.

Андижонда ўқувчиларини юпун кийимда совуқда қолдирган директор ва ўринбосари ишидан кетди
Фото:Facebook

Жорий йилнинг 21 ноябръ куни “Андижонда мактаб ўқувчилари курткасиз ташқарига чиқишга мажбур бўлди” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат берилди.   

 

Мазкур хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганиб чиқилган.

 

Маълум бўлишича, 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маъданият ҳодимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.

 

Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар (соат 11:25) уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. 

 

Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35 гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.

 

Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбатида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.   

 

Якуний хулосага кўра, 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д. Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С. Исманова) эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ