• 12 159 сум
    -39.69
  • 14 239 сум
    -2.57
  • 158 сум
    1.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 159 сум
    -39.69
  • 14 239 сум
    -2.57
  • 158 сум
    1.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 декабря 2020

Россиянинг бир неча авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвоз қилишга рухсат олди

“Росавиация” Россиядан Ўзбекистон шаҳарларига қатнайдиган 10 та йўналишни тасдиқлади.

1059
0
tv2.today

Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги (“Росавиация”) Россиянинг 3 та авиакомпаниясига Ўзбекистонга учиш учун рухсат берди, дейилади ташкилотнинг расмий сайтида.  

Хусусан, компаниялар қуйидаги рейсларни амалга оширишлари мумкин:

•  Наманган – Андижон (“ИрАэро” – ҳафтада 3 марта);

•  Москва – Андижон («ИрАэро» – ҳафтада 5 марта);

•  Красноярск – Наманган (“Шимолий Шамол” – ҳафтада 3 марта);

•  Уфа – Наманган (“Шимолий Шамол” – ҳафтада 3 марта);

•  Уфа – Фарғона (“Шимолий Шамол” – ҳафтада 3 марта);

•  Краснодар – Фарғона (“Шимолий Шамол” – ҳафтада 3 марта);

•  Ростов – Фарғона (“Шимолий Шамол” – ҳафтада 3 марта);

•  Екатеринбург – Наманган (“Ред Вингс” – ҳафтада 2 марта);

•  Екатеринбург – Фарғона (“Ред Вингс” – ҳафтада 2 марта);

•  Екатеринбург – Самарқанд (“Ред Вингс” – ҳафтада 3 марта);

“Рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишлар бўйича қатновларнинг тикланишига асос бўла олмайди. Рухсатнома – авиакомпанияларнинг қатновларни қайта тиклаётганида фойдаланиш ҳуқуқини беради”, дея таъкидланади “Росавиация” хабарида.

Аввалроқ, “Росавиация” "Победа" лоукостерига Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига мунтазам рейсларни амалга оширишига рухсат берганди.

1059
0