Излаш
RUUZ

Жамият

"Победа" лоукостери Ўзбекистонга рейсларни амалга оширишга тайёрланмоқда

Авиакомпания Ўзбекистондан тегишли рухсатномани олганидан сўнг парвозларни бошлай олади.

738views0replies
0

Копаев Алексей / ТАСС

Россия ҳаво транспорти федераль агентлиги "Победа" лоукостерига Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига мунтазам рейсларни амалга оширишига рухсат берган. Бу ҳақда Росавиация хабар берди.  
Компания қуйидаги йўналишларда рейсларни амалга ошириши мумкин:
•  Новосибирск – Самарқанд (ҳафтада 4 марта)
•  Екатеринбург – Самарқанд (ҳафтада 4 марта)
•  Санкт-Петербург – Бухоро (ҳафтада 4 марта)
•  Москва – Нукус (ҳафтада 3 марта)
•  Москва – Бухоро (ҳафтада 4 марта)
•  Казань – Наманган (ҳафтада 4 марта)
•  Екатеринбург – Наманган (ҳафтада 4 марта)
•  Новосибирск – Фарғона (ҳафтада 4 марта)
•  Екатеринбург – Фарғона (ҳафтада 4 марта)
•  Москва – Қарши (ҳафтада 4 марта)
•  Москва – Навоий (ҳафтада 3 марта)
•  Москва – Урганч (ҳафтада 3 марта)
Россия компанияси “Ўзавиация” агентлигидан тегишли рухсатномани олганидан сўнг Ўзбекистонга рейсларни амалга ошира олади.
“Победа” — “Аэрофлот” гуруҳига кирувчи авиакомпания ҳисобланади. У 2014 йил 16 сентябрда ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда, Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпанияси “Актау – Урганч – Актау” йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олганди.
738views0replies
0

Изоҳлар