• 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 декабря 2020

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан ўрганишлар натижаси шундай қарорга келишга туртки берган.

1640
0
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Эндиликда Тошкент шаҳридаги автобус бекатларида дўконлар бўлмайди. Кузатишлар давомида дўконлар бекат йўловчиларига ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги аниқланган. Уларнинг ўрнини янги инновацион автобус оралиқ бекатлари эгаллайди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Бошқаруви раиси пресс-турда маълум қилган.  

Шунингдек, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан пойтахтда тезюрар автобуслар тизимини жорий қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 7 та асосий нуқта белгилаб олинган. 18 ва 24 метрлик тезюрар автобуслар аввалги трамвай йўлида ҳаракатланади. Лойиҳа қиймати тахминан 26 млн долларни ташкил қилади.

Аввалроқ, Тошкентда келаси йилдан жамоат транспортида нақд пулдаги тўловдан воз кечиш режалаштирилаётгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шайхонтоҳур туманидаги автобус бекатида жойлашган дўкон ёниб кетганди.

1640
0