2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транпортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизимини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Нақд пул ўрнини ягона транспорт картаси эгаллайди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади. Алоҳида имтиёзга эга шахслар, талабалар ва ўқувчилар учун айни турдаги карталар жорий этилади.