• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 5 мая 2025

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

1154
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 2 май куни соат 17:40 атрофида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган А.А. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳайдовчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1154
0