• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 декабря 2020

Сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон энг кам иш ҳақи оширилиши бўйича биринчи бўлди

2010-2019 йилларда мамлакат Европа ва Марказий Осиё давлатлари орасида яққол етакчилик қилмоқда.

1197
0
UzNews.uz

Халқаро меҳнат ташкилоти “2020-2021 йилларда Иш ҳақи бўйича халқаро ҳисоботи”ни эълон қилди.  

Ҳисоботда энг кам иш ҳақи, COVID-19 пандемиясининг ойлик маошга таъсири таҳлил қилинган.

Унга кўра, 2010-2019 йилларда энг кам иш ҳақи ва меҳнат самарадорлигининг ўртача йиллик ўсиши бўйича Европа ва Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон 18,1 фоиз билан биринчи ўринни эгаллаган. Меҳнат самарадорлиги ўсиши эса 4,8 фоизни ташкил қилган.

Сўнгги ўн йилликда 36 мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори ошган бўлса, 6 давлатда эса аксинча пасайган.

Ҳисоботда 2020 йилда Ўзбекистонда мазкур кўрсаткич 7 фоизни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан жорий йилнинг 1 сентябридан пенсия ва нафақалар оширилганди.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдорини тегишинча ойига 679 330 сўм ва 223 000 сўм миқдорида қолдирилганди.

1197
0