Излаш
RUUZ

Жамият

1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

Президент фармони билан жорий йилнинг 1 сентябридан пенсия ва нафақалар оширилади.

4676views0replies
0

UzNews

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:
-  пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм; 
-  энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм; 
-  болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм; 
-  зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта 2020 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари 1,07 бараварга оширилган эди.
4676views0replies
0

Изоҳлар