• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 15 апреля 2025

Туркиялик ўлдирилган эркак ўзбекистонлик аёлига мунтазам жисмоний ва руҳий босим ўтказиб келган

Бош консулхона ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, воқеа тафсилотларини очиқлади.

1514
0

Аввалроқ, Истанбулда Ўзбекистон фуқароси турмуш ўртоғини ўлдиргани ва аёл ҳозирда ҳибсда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқаронинг яқин қариндоши — хусусан, холаси берган маълумотларига таянган ҳолда қўшимча маълумотларни хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган Туркия фуқароси спиртли ичимлик истеъмол қилган. Қолаверса, у ўзбекистонлик турмуш ўртоғига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб келган.

Воқеа содир бўлган вақтда хонада бошқа шахслар ҳам бўлган. Дастлабки терговга кўра, марҳум аёлни бўғаётган пайтда орқа томондан пичоқ билан жароҳатланган. Бу эса уни бошқа шахс томонидан пичоқланган бўлиши эҳтимолини истисно этмайди.

“Ҳозирда ватандошимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва унга адвокат бириктирилган”,- дейилади хабарда.


1514
0