• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 декабря 2020

Антимонополия ўзининг айрим назорат функцияларини йўқотмоқда

Президент фармони лойиҳаси билан давлат томонидан назорат қилишга ваколат берилган вазирлик ва идораларнинг айрим назорат функцияларини бекор қилинмоқда.

17 декабря 2020
837
0
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Адлия вазирлиги давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва идораларнинг айрим назорат функцияларини бекор қилишга оид президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди. 

Унга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг айрим назорат функциялари ҳам бекор қилинмоқда.

Жумладан, Қўмита 2021 йил 1 мартдан бошлаб энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ этиш, қозонхона ускуналарини, иссиқлик тармоқларини капитал таъмирлаш ва кузги-қишки иситиш мавсумига тайёргарлик тадбирларини ўтказишга Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширмайди.

Шунингдек, юқорида кўрсатилган даврдан бошлаб қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан ҳам тегишли назоратни таъминламайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фармон билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб 19 та вазирлик ва идораларнинг 33 та назорат функциялари бекор қилинади

Маълумот учун, мазкур президент фармони лойиҳаси жорий йилнинг 31 декабрига қадар муҳокамада бўлади.

17 декабря 2020
837
0