Излаш
RUUZ

Жамият

19 та вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлар устидан назорат функциялари бекор қилинмоқда

Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

848views0replies
0

Иллюстрация / t.me/biznes_ombudsman

Адлия вазирлиги “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини муҳокамага чиқарди.
Қайд этилишича, таҳлиллар давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва идораларнинг замон талабларига жавоб бермайдиган, ўзига хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий юк бўлаётган назорат қилиш билан боғлиқ функциялари мавжудлигини кўрсатган.
Шу мақсадда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат ва давлат хавфсизлигига зарар етказмайдиган фаолият турларини назорат қилиш билан боғлиқ функциялар мақбуллаштирилади.
Хусусан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб 19 та вазирлик ва идораларнинг 33 та назорат функциялари бекор қилинади. Олиб ташланаётган функциялар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги, пул тушумининг банк кассаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиши бекор қилинади.
Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 31 декабрга қадар давом этади.
848views0replies
0

Изоҳлар