• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 15 марта 09:45

Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат нархлари таҳлили эълон қилинди

Мутахассислар қайси маҳсулотлар арзонлашгани ва қимматлашгани ҳақида маълумот берди.

491
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 19,8 фоиз, сариқ пиёзники 10,3 фоиз, қизил сабзиники 3,4 фоиз, тухумники 2,1 фоиз, бананники 0,9 фоиз, кунгабоқар ёғиники 0,6 фоиз пасайган.

7 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, помидор нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ. 8 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - буғдой уни, гуруч, макарон, оқбош карам, олма, товуқ гўшти (филе), сут ва шакар.

Таҳлил 2025 йил 6 февраль 13 март кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

491
0