• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 марта 09:26

Қўқонда "103" машинасида ўтин ташилди

Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.

474
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқонда ТТЁ машинасида ўтин ташиётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика ТТЁ маркази Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланган.

Оқибатда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, поликлиника бош шифокори Ф.М.га автомашиналардан унумли фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар билан тушунтириш ишларини олиб бормагани учун "Ҳайфсан" интизомий жазоси берилган.

474
0