• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 марта 12:21

Поезд йўловчиларининг багажи ва валютасини текшириш энди 1,5 дақиқа вақт олади

Поезд йўловчиларининг багажи ва валютасини божхона кўригидан ўтказишнинг янги тартиби белгиланди.

392
0
UzNews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Транспорт вазирлигининг "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қўшма қарори қабул қилинди.

Қўшимчаларга кўра, темир йўл транспортида бир нафар йўловчининг қўл юки, багажи, валютаси ва валюта бойликларини божхона кўригидан ўтказиш ва божхона кўздан кечируви ўтказиш ҳамда декларацияни расмийлаштириш 1,5 дақиқа ичида амалга оширилади.

Кўздан кечириш божхона органи томонидан қуйидаги ҳолларда 5 дақиқагача узайтирилиши мумкин:

• хавфларни бошқариш тизими кўрсатмаси бўйича;

• божхона органига йўловчининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганда;

• олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган нақд чет эл валютаси ва валюта бойликлари устидан назоратни амалга ошириш учун;

• божхона назоратини амалга оширишда ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганда.

392
0