• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 января 18:06

UzAirways’нинг Нью-Йоркка парвози вақтида чақалоқ дунёга келди

Бугун Тошкент – Нью-Йорк рейси бортида йўловчи аёл ўғил фарзандни дунёга келтирди.

363
0
UzNews.uz

Бугун, 28 январь авиакомпаниянинг 33 йиллик юбилейи куни HY101 рейси (Тошкент – Нью-Йорк) бортида ўғил фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар қилди. 

Таъкидланишича, парвоз давомида йўловчилардан бири туғруқ бошлади. Вазиятни баҳолаб, экипаж бригадаси бошқарувчиси овозли эълон орқали самолётдаги шифокорларни ёрдамга чақирган.

Чақириққа йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ жавоб беришган. Бир оз вақт ўтиб, йўловчи ўғил фарзандини дунёга келтирган. Шу муносабат билан экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўниш қарорини қабул қилган

"Самолёт муваффақиятли қўнганидан сўнг, тиббиёт ходимлари бортга кўтарилиб, зарур ёрдам кўрсатишди. Она ва чақалоқ маҳаллий клиникага етказилди. Uzbekistan Airway ушбу ажойиб воқеа билан бахтиёр оилани табриклайди. Шунингдек, экипаж ва тиббий ходимларга ўзларининг профессионаллиги ва ҳамжиҳатликда кўрсатган ёрдамлари учун чуқур миннатдорлик билдиради", - дейилади хабарда.

363
0