• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 декабря 2024

Шавкат Мирзиёев Дилором Йўлдошевани “Мардлик” ордени билан тақдирлади

Аввалроқ, ўзбекистонлик тикувчи аёл дунёнинг "100 нафар аёли" рўйхатига киритилган эди.

664
0

Президент Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган Деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди.

"Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди. Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – деди давлат раҳбари.

Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени тантанали топширилган.

Келгуси йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева зиммасига юклатилди.

664
0